Сеҳр-жоду қилиш билан шуғулланувчиларга жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин



 
  Расм манбаси : iraqtoday.com

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда бундай амалларнинг кенг тарқалаётганидан ташвишланмоқда

Ўзбекистонда сеҳр-жоду билан шуғулланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига шу ҳақида нормалар киритишни таклиф қилмоқда.

"Ҳозирги кунда фолбин, сеҳргар, экстрасенслар ва бошқа шу каби шахслар томонидан инсон ва аҳолининг оммавий онгига салбий таъсир ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган қонун қабул қилиниши зарурати юзага келмоқда", – дейилади Адлия вазирлигининг Kun.uz интернет нашрига берган хабарида.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда сеҳр-жодунинг кенг тарқалиши кузатилмоқда. 2019 йилнинг ўтган 3 ойи давомида сеҳр-жоду йўли билан фуқароларга 22 млн. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган. 20 кишига нисбатан 1 та жиноят иши, 18 та маъмурий иш қўзғатилган.

Бундан ташқари, биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида сеҳр-жоду билан шуғулланувчи 337 киши аниқланган, уларнинг устидан 115 та шикоят келиб тушган.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги "Реклама тўғрисида"ги қонунга сеҳр-жоду хусусиятига эга бўлган рекламаларни тарқатишни тақиқловчи;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига эса сеҳр-жоду билан шуғулланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни белгиловчи нормалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрламоқда.

2019-04-22 20:59:40  |  4179 |   0  | 

5 изоҳлар

Июнь 13, 2024  13:41

1.Нафиса

Мен хам фолбинлар оркасидан куйган 3 фарзанднинг онасиман. Оилам бузилди. Давлатимиз качон карорларни уйлаб чикаради.

Апрел 08, 2024  21:18

2.Абдулла

Бу фолбин ва сехр килувчи ва сехр килдирувчиларни камаш керак конун ишлаб чикарувчи палатасидагилар сизлардан илтимос шуларга хам конун чикарилар олдиндан рахмат.

Апрел 07, 2024  20:35

3.Сехргарларни камаш керак

Сехргарларга камок жазоси тацинланиши керак

Декабрь 12, 2023  07:58

4.Шахноза

Қачонгача сихир орқасидан инсонлар қийналиб яшайди қонунга сехир қилган фуқароларга тегишли чоралар курилиш керак одамлар хаддидан ошиб кетаяпди

Июнь 01, 2023  16:46

5.Илхом

Фолбинларга карши конун чикдими? Аниклаб берилар илтимос.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация