Тошкентда “бозорком”лар суд қилиняпти. “Қора курси”да – 22 киши



 
  Расм манбаси : uzbek.fergananews.com

Судланувчилар товламачилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва бошқа қатор жиноятларда айбланган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида пойтахтдаги қатор бозорлар раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, жиноят иши доирасида қуйидаги 22 шахс судга тортилган:

Р. Абдумажитов (Тошкент шаҳар савдо ва ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган);

Р. Расулов («Тошкент озиқ-овқат захираси» ДК директори лавозимида ишлаган);

Д. Орифжонов («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ директори лавозимида ишлаган);

Д. Тиллахўжаев (“Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган);

О. Мустаев («Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган);

Б. Юсупов («Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган);

Д. Муратов («Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган);

Б. Абдумажитов («Poytaxt Nastarin Gullari» МЧЖ таъсисчиси);

Ф. Мирҳайдаров (Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган);

И. Собиров («Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган);

А. Одилов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонасида назоратчи-кассир лавозимида ишлаган);

Ш. Турсунов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг шартнома ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган);

О. Машарипов («Эски Жува дехқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган);

Д. Миртожиев («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган);

Б. Тошматов («Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган);

С. Жамолов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонаси бригадири лавозимида ишлаган);

Б. Рихсибоев («Manzur Guzari» МЧЖ раҳбари);

М. Султонов («Toshkent Tantana Servis» МЧЖ директори лавозимида ишлаган);

М. Мўминов («Toshkent Sayohat Servis» МЧЖ директори);

Ф. Аҳмаджонов («Imkon Agro» МЧЖ директори);

А. Усмонов (вақтинча ишсиз) ва З. Авазов (вақтинча ишсиз).

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165- (товламачилик), 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168- (фирибгарлик), 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189- (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192-1 (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш), 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 208- (ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209- (мансаб сохтакорлиги), 210- (пора олиш), 228- (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Билдирилишича, ҳозирги кунда судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.

Аввалроқ, мазкур жиноят иши доирасида бошқа қатор бозор раҳбарлари билан бирга август ойида ҳибсга олинган «Бек Тўпи» бозори собиқ раҳбари 57 яшар Шукриллахон Эргашев тергов изолятори тиббиёт бўлинмасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

2018 йил ноябрь ойида «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Дилшод Абдуллаев 1-сонли Тошкент тергов изоляторида ўз жонига қасд қилган.

2019-04-03 16:02:57  |  2218 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация