«Бек Тўпи» бозорининг собиқ раҳбари изоляторда инфарктдан вафот этди



 
  Расм манбаси : UzNews.uz

57 яшар Шукриллахон Эргашев иқтисодий жиноятларда айбланиб, август ойидан бери изоляторда сақланаётган эди

Тошкентдаги «Бек Тўпи» бозорининг собиқ раҳбари Шукриллахон Эргашев 30 март куни пойтахтдаги 1-сон тергов ҳибсхонасида вафот этди. Эслатиб ўтамиз, у Тошкент шаҳрининг 7 та бозори раҳбарларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши (“Пиёз иши”) доирасида қамоққа олинган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Kun.uz» нашрига берган маълумотига кўра, Ш.Эргашев жорий йилнинг 6 февралидан буён ҳибсхона тиббий бўлимида «Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония-2, АГ-2, қандли диабет касаллиги 2-даражаси» ташхиси билан даволанаётган экан. Маҳбуснинг 30 март куни «Ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилиги» ташхиси билан вафот этгани айтилади.

Прокуратура расмийсининг сўзларига кўра, ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан, Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўйича Тошкент прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам ўтказилмоқда.

Сурайё Раҳмонова маълумотида келтирилишича, Ш.Эргашевга оид жиноят ишида тахминан 4 млрд сўмлик моддий зарар ҳақида гап боради. Мазкур сумма қопланмаганлиги сабабли, гарчи маҳбус тергов давомида даволанишда бўлганига қарамай, унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартиришга қонуний асос йўқ, деб ҳисобланган.

«Унинг ўзи касал бўлган, лекин тергов ва суд органларига қариндошлари ёки ўзидан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёхуд етказилган зиённи қоплаш тўғрисида илтимоснома келиб тушмаган», – деган маҳкама матбуот хизмати раҳбари.

Дарвоқе, бу “бозорқўмлар иши” бўйича тергов ҳибсхонадан чиққан иккинчи жасад бўлди. Бозор раҳбарлари август ойида қамоққа олинган бўлса, ноябрь ойида «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи Дилшод Абдуллаев изоляторда ўз жонига қасд қилганди.

2019-04-02 14:49:34  |  512 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация