2018 йилда Ўзбекистондаги 2300 маҳаллада жиноят содир бўлмаган



 
  Расм манбаси : ЎзА

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида эса 84 фоиз маҳаллада жиноят содир этилмаган

2018 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан ҳамкорликда олиб борилган кенг кўламли профилактик тадбирлар натижасида 2 минг 301 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаганини қайд этилган. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида эса 84 фоиз маҳаллада жиноят содир этилмаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик танловининг расмий очилиш маросими чоғида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқшунос Обид Омонов чорак, олти ой ёки йил якунлари бўйича жиноят содир этилмаган ёки кам содир бўлган маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторларининг рағбатлантирилиши ёки, аксинча, жиноят содир этилган тақдирда, уларга нисбатан интизомий таъсир чоралар қўлланиши баъзан реал жиноятларнинг хаспўшланишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирини билдирган эди.

2019-03-26 14:33:30  |  2091 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация