Ижро интизоми янада мустаҳкамланади



 
  Расм манбаси : tugassekolah.com

Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар тарқатди.

Қарорда таъкидланишича, «Ijro.gov.uz» тизими орқали президент қарор ва топшириқлари бўйича тест режимида тизимли назорат олиб борилмоқда.

Ҳисоб палатаси президент қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат олиб борувчи, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

Қарор билан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2018 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимлари хатловдан ўтказилиши назарда тутилган.

2019 йил 1 январга қадар:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти доирасида «Jamoatfikri.uz» портали ташкил этилади.

«Ijro.gov.uz» тизимида республика ва ҳудудлар даражасида ўтказиладиган мажлис ва йиғилишларнинг марказлашган маълумотлар базаси яратилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб:

давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби ҳамда бунда ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши бекор қилинади;

республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, президент томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланди;

Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.

2018-10-07 16:08:38  |  2330 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация