Ҳуқуқшунос: «Жиноятдан холи маҳалла» номини олишга интилиш баъзан жиноятларнинг яширилишига олиб келмоқда



 
  Расм манбаси : Видеолавҳадан скриншот

«Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди!» шиорининг салбий таъсирлари ҳақида мутахассис мулоҳазаси

Ҳуқуқшунос Обид Омоновнинг фикрича, чорак, олти ой ёки йил якунлари бўйича жиноят содир этилмаган ёки кам содир бўлган маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторларининг рағбатлантирилиши ёки, аксинча, жиноят содир этилган тақдирда, уларга нисбатан интизомий таъсир чоралар қўлланиши баъзан реал жиноятларнинг хаспўшланишига сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, яқинда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида аёл кишининг икки эркак томонидан таҳқирлангани акс этган видеолавҳа эълон қилинган ва Прокуратура томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Дастлаб, видеолавҳа эълон қилинишидан аввал, бу иш маъмурий судда кўрилиб, икки эркак арзимаган жарима билан қутулиб кетишганини эслатиб ўтамиз.

Ҳуқуқшунос Обид Омонов ушбу видеони МФЙлардаги «Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди!» деган шиор билан боғлайди.

– Маълумотим олий юридик бўлганлиги сабаб тажрибаси кам профилактика инспекторлари мендан ЖПК, МЖтК бўйича маслаҳатлар сўрашади. Шунда уларга жиноят содир этган шахсга нисбатан албатта иш қўзғатиш шартлигини тушунтираман. Бироқ жуда кўпчилиги – жиноят иши қўзғатилишига раҳбарияти (шаҳар/туман/вилоят ИИБ) томонидан йўл қўйилмаётганлиги, чунки  жиноятчилик сони ошиб кетса, уларга «минус» бўлишлигини  айтишади.

Демоқчиманки, оқдарёлик аёлнинг дардини эшитган ИИБ ходимида ҳам жиноят ҳодисаси юз берганлигига ишончи комил бўлган. Бироқ, катта эҳтимолки, «Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди!» деган шиорга «ҳурмат юзасидан» жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённомалар тузиш билан чекланиб қўяқолган. Бу ҳол «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмайди!» деган шиор қонундан устун бўлиб кетаётганини кўрсатмайдими? – дея мулоҳаза қилади мутахассис.

2019-01-08 14:42:08  |  2812 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация