Маъмурий назоратдаги шахсларга қандай чекловлар қўйилади?



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Чекловлар индивидуал ёндашув асосида тўлиқ ҳажмда ёки алоҳида-алоҳида тарзда белгиланади. Назорат остидаги шахснинг хулқида ижобий ўзгаришлар тасдиқланган ҳолларда суд чекловларни қисман бекор қилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Мазкур ҳужжатнинг 7-моддасига мувофиқ, маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида қуйидаги маъмурий чекловлар белгиланиши мумкин:

яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида бўлишни тақиқлаш;

муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;

суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;

рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш;

алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш.

Юқоридаги чекловлар назорат остидаги шахснинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўлиқ ҳажмда ёки алоҳида-алоҳида тарзда белгиланади.

Маъмурий чекловларнинг рўйхати узил-кесил бўлиб, унга қўшимчалар киритилиши ёки у кенгайтириб шарҳланиши мумкин эмас.

Шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақида ижобий мазмундаги маълумотномалар тақдим этилган тақдирда суд маъмурий чекловларни қисман бекор қилишга ҳақли.

2019-04-03 11:44:50  |  906 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация