Ҳайдовчининг мастлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади
Алкотестер ҳайдовчи нафасидаги этанол буғлари концентрацияси 0,135 млгр ва ундан ортиқлигини кўрсатса, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ баённома расмийлаштирилади
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади. Ҳайдовчи нафасидаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.
Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.
Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.
Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.
Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.
Низомга мувофиқ, қуйидагилар ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда эканлигини аниқлаш учун текширув ўтказишга асос бўлади:
ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келиши;
ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
ҳайдовчи нутқининг бузилганлиги;
ҳайдовчи қўл бармоқларининг қалтираши;
ҳайдовчи юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.
2 изоҳлар
1.Хикмат
Алкотестер натижаси 0.0136 чикса жаримага тортиладими
2.Хикмат
Алкотестер натижаси 0.0136 чикса жаримага тортиладими
Изоҳ қолдириш