18 ёшгача бўлган шахс ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун жаримага тортилмайди



 
  Расм манбаси : uz24.uz

Паспорт режимини бузиш билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори камайтирилди

Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси (“Паспорт тизими қоидаларини бузиш”) шу мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди.

Шунингдек, МЖтКга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, масъул шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши учун белгиланган жарима ЭКИҲнинг 5 бараварига камайтирилди (илгари – 10 баравар бўлган).

Модданинг тўртинчи қисми (мазкур ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилиши) санкцияси ҳам ЭКИҲнинг 15 бараваридан 10 бараварига камайтирилди.

2019-01-10 20:48:41  |  2384 |   0  | 

2 изоҳлар

2023 йил 7 апрелда 18 ешга тулдим паспорт олмагандим паспорт столга боргандим жарима тулайсиз деди шу тугрими

Феврал 19, 2023  10:12

2.Нодирахон

Мен 18 ешга тулганимга 2 ой булди поспотр ололмаяпман жарима тулашни сурашяпти шу тугрими биринчи марта поспотр олишим



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация