Генерал Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди



 
  Расм манбаси : Бош прокуратура

Бош прокуратура Божхона қўмитаси собиқ раисининг қандай жиноят иши бўйича терговга тортилганини очиқламади

Бугун, 21 декабрь куни бир неча интернет-нашрлар, жумладан, Kun.uz ва Turon24 генерал-майор Муиджон Тоҳирийнинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова унинг ҳибсга олинганию ҳозирда тергов олиб борилаётганини айтган холос. Бошқа маълумотларни ошкор этиш “тергов сири нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эмас”, дейилмоқда.

Муиджон Тоҳирий узоқ йиллар кучишлатар тизимларда юқори лавозимларда хизмат қилган. Хусусан, 2006-2008 ва 2011-2016 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари бўлиб ишлаган.

2010 йил сентябрдан 2011 йил июнгача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлган. Орада 2013 йилда Президент хавфсизлиги хизматини бошқарган.

Унинг сўнгги иш жойи Давлат божхона қўмитаси бўлиб, 2016 йил 20 декабрда раис этиб тайинланган ва 2018 йил 12 февраль куни ишдан олинган.

2018-12-21 16:58:42  |  2040 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация