Фарғона вилояти туманларида одам ўлими билан боғлиқ жиноятлар кўпайган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Фарғона, Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қува, Бувайда, Боғдод, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Сўх,  Риштон Фарғона, Фурқат туманларида қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси каби оғир жиноятлар сони ошгани қайд этилди

Бугун, 2018 йил 17 ноябрь куни Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Республика Комиссияси 1-минтақавий Ишчи гуруҳ томонидан Республика Комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2017 йил 12 декабрь кунги Қўшма қарори ижроси, вилоятда жорий йилнинг ўн ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Таҳлил этилаётган йўналишда секторлар фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги натижасида вилоятда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси каби оғир жиноятлар сони Фарғона, Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қува, Бувайда, Боғдод, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Сўх,  Риштон Фарғона, Фурқат туманларида ошган. Бундай нохуш статистик манзаранинг сабаблари таҳлил этилар экан, аксарият ҳолларда жиноятлар содир этилишига оилавий муносабатларнинг кескинлашуви, фуқаролар иқтисодий ҳолатининг ёмонлашуви, қолаверса, маҳалла ва жамоатчиликнинг нотинч оилаларга нисбатан лоқайдлиги сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек йиғилишда таълим муассасалари, Ёшлар иттифоқи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва бошқа мутасадди идоралар фаолияти ҳам кутилган натижаларни бермаганлиги қайд этилди. Жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар умумий жиноятларнинг қарийб учдан бирини (38,3%) ташкил этган.

Кўнгилочар масканларида тунги вақтларда вояга етмаганларнинг бўлганлиги аниқланиб, уларнинг катта қисми мактаб ўқувчилари эканликлари қайд этилди.

2018-11-17 17:53:24  |  2010 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация