Халқаро стандартлар адвокат учун муҳим меъёр!



 
  Расм манбаси : zn.ua

Адвокатлик фаолиятига оид халқаро стандартлар ва уларнинг миллий қонунчилигимизда акс этиши билан боғлиқ муаммолар хусусида

Адвокатнинг мустақил мавқега эга бўлиши жамоатчиликнинг адолат ва одил судловга бўлган ишончини кучайтиришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, суд жараёнида қонун устуворлиги принципларини таъминлаш, жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини мустаҳкамлаш ва халқ ишончини қозонишда катта рол ўйнайди. Шу боис Халқаро юристлар ассоциацияси томонидан бу борада мустақил юридик касб стандартлари ишлаб чиқилган. Унга кўра адвокат ўз иш фаолиятларини юритишда эркин, ҳалол бўлиши, ҳимоясидаги шахснинг ҳақ-ҳуқуқларини довюраклик билан қонун доирасида ҳимоя қилиши, давлат ёки жамият томонидан ўтказилиши мумкин бўлган босимга аҳамият бермаслиги, олиб борилаётган процесс қанчалик шов-шувли ёки аксинча бўлишига қарамай ўзининг мустақил фикрига эга бўлиши лозим.

Адвокатлик фаолияти стандартларининг аксарият қоидалари Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси томонидан қабул қилинган тавсиялардан иборат бўлгани боис улар асосан Европа иттифоқи давлатлари миллий қонунчилигида ўз аксини топган. Лекин БМТ ва Халқаро адвокатлар (юристлар) ассоциацияси томонидан қабул қилинган стандартларда белгиланган қоидалар дунёнинг барча давлатларига тааллуқли бўлиб, уни ҳар бир мамлакат ўзининг миллий қонунчилигига мумкин қадар имплементация қилиши лозим.

Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, адвокатура соҳасидаги халқаро стандартларда белгиланган қоидаларнинг аксарият қисми миллий қонунчилигимизда ўз аксини топганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, шунга қарамасдан, бизда ҳали бу борада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжуд. Жумладан, халқаро стандартларда адвокатларнинг касбий суғуртага эга бўлишлари лозимлиги ҳақидаги қоидалар белгиланган бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг адвокатлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида бу масала ўз аксини топмаган ва халқаро стандартларнинг ушбу талабини миллий қонунчиликка киритиш ҳамон долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-12-17 12:03:55  |  2545 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация