​Никоҳ ёшини ўзгартириш таклиф қилинмоқда



 
  Расм манбаси : KakProsto.ru

Хотин-қизлар қўмитасининг фикрича, Ўзбекистонда никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёш эркак ва аёллар учун бирдек – 18 ёш қилиб белгиланиши керак

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси никоҳ ёшини ўзгартириш, яъни никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёшни йигит ва қизлар учун бирдек – 18 ёш этиб белгилашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда бугун Халқаро пресс-клубнинг “Болалар ва ёшларнинг маьнавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли” мавзусидаги анжуманида Қўмита раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова маълум қилган.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда аҳолининг 98 фоизи оилаларда истиқомат қилади ва юртимизда 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжуд. Оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби эса моддий қийинчиликлар эмас. Оиладаги тарбия, икки ёшнинг ахлоқи никоҳнинг мустаҳкамлигига кўпроқ таъсир этади.

Никоҳ ёшини катталаштириш бўйича эса хотин-қизлар қўмитаси ўз тавсияларини берган. Эрта турмушнинг салбий оқибатлари тарғиб этилишига қарамай, баъзи вилоятларда қизлар 16 ёшдан турмушга берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка биноан эркаклар 18, қизлар 17 ёшдан никоҳ қуриш ҳуқуқига эга бўладилар.

2018-11-16 20:22:29  |  2291 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация