Ўта хавфли рецидивист маъмурий назоратдан бўйин товлагани учун 2 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : ыт74юкг

Тошлоқ туманидан Шукур Эгамбердиев илгари 7 марта судланган ва суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2018 йил 30 мартдаги қарори билан олти ойга маъмурий назорат ўрнатилиб, унга нисбатан бир қатор чеклашлар белгиланган, профилактика инспектори томонидан Ш.Эгамбердиевга нисбатан маъмурий назорат йиғма жилди юритилиб, доимий яшаш учун рўйхатда турган уйга назорат ўрнатилган эди.

Аммо у бирор фойдали иш билан ҳам шуғулланмади, “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, озодликнинг қадрига бу гал ҳам етмади. Маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетди, деб хабар беради ЎзА.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан Ш. Эгамбердиевнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ш.Эгамбердиевга у айбли деб топилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 226-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят учун икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

– Маъмурий назорат суди ўта хавфли рецидивист деб топилган, ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ва бошқа бир қатор шахсларга нисбатан ўрнатилади, – дейди жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди раиси М.Иброҳимов. – Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судьяси қарори маъмурий назорат ўрнатиш учун асос ҳисобланади. Албатта, бу жиноятлар олдини олиш, маъмурий чеклаш эса, тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Ўта хавфли рецидивист Ш.Эгамбердиевнинг маъмурий назоратдан қасддан бўйин товлагани ҳам жиноятдир. Шунинг учун у жазони махсус тартибли колонияларда ўтайди.

2018-11-27 19:38:15  |  2122 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация