МИБ ходимини пичоқлаган фуқаро 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : Бош прокуратура медиамаркази

Ёдгор Охунов жабрланувчи уни муштлашувга чорлаганини айтмоқда

МИБ ходими Баҳром Ҳакимқуловни пичоқлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган 27 ёшли Ёдгор Охунов 10 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2018 йилнинг 19 июль куни Андижон тумани Бўтақора қишлоғи Март маҳалласида юз берган. Айтилишича, жарбланувчи Баҳром Ҳакимқулов Охуновникига унинг электрдан қарзини ундириш учун келганида ўртада жанжал чиқиб, Охунов МИБ ходимини икки марта пичоқлаган.

Маҳкум Б.Ҳакимқулов Turon24 агентлигига интервьюсида жабрланувчи МИБ инспектори уни муштлашишга таклиф қилганини айтмоқда.

“Билиб билмасдан жиноят қилдим, – дейди айбланувчи Ёдгор Охунов. – Мен улардан қарздорлигимни тўғри маънода сўрамоқчи бўлганимда муддат бермасдан электр тармоғидан узиб кетгани сабабли ушбу жиноят келиб чиқди. Мен қилган ишимдан пушаймонман. Барчадан кечирим сўрайман. Мақсадим ўлдириш бўлмаган. У мени ўз ҳудудига муштлашишга таклиф қилган. Кейин мен ўз машинамдан туриб “Қаерга десангиз бораман!” деганман”.

“Айбланувчининг электрдан 500 минг сўм қарзи борлиги учун у яшаётган хонадонни бир ҳафтача олдин электрдан узиб кетишган эди, – дейди исми сир қолишини истаган, воқеага гувоҳ бўлган фуқаро. – Шу йилнинг 19 июль куни кечга яқин МИБ ходими ушбу қарзни ундиришга келган. Ёдгор уйида бўлмаган, МИБ ходими билан жанжал бўлганидан сўнг, хотини уни телефон қилиб чақирган. У жанжалнинг устига етиб келган ва МИБ ходими билан айтишиб қолган. Жаҳл устида унга икки марта орқасидан пичоқ санчган”.

Жабрланувчи Баҳром Ҳакимқуловнинг айтишича, у ўзига тегишли ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган вақтида фуқаронинг уйига кириб, қарздорликни аниқлаган ва талабнома берган. Қарздор бунга норозилик билдириб, пичоқ билан жароҳат етказган.

Суд ҳукми билан айбланувчига узил-кесил 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2018-12-24 20:32:40  |  317 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация