Етим болалар ҳуқуқлари таъминланяптими?



 
  Расм манбаси : Crimepress.info

Парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия олаётган вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, етим болаларнинг яшаш ва таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган халқ таълими вазирининг ахбороти юзасидан ўтказилган қўмита эшитувида жойларда ёшлар ҳуқуқлари, айниқса, бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида бир қатор муаммолар кузатилаётгани қайд этилди.

Хусусан, депутатлар ўрганишларда Тошкент шаҳрида 2017-2018 йиллар давомида уй-жойга муҳтож бўлган етим болаларнинг 118 аризаси рўйхатга олингани, шундан 50 нафари бугунги кунга қадар ҳал этилмаганига эътибор қаратдилар. Тошкент вилоятида ўтган йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож 17 болага уй-жой ажратишда муаммо юзага келган, қолган вилоятларда ҳам 10 дан зиёд аризалар келиб тушган.

Турар жойга муҳтожлар республиканинг барча ҳудудларида ҳисобга олинган бўлишига қарамасдан, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 2017 йилда бирорта ҳам шахс турар жой билан таъминланмагани таажжубли. Турар жойга муҳтожларнинг энг катта кўрсаткичи Тошкент шаҳри ҳиссасига (235 нафар) тўғри келса, кейинги ўринларда Тошкент (81 нафар), Навоий (73) вилоятлари қайд этилган, деб ёзади ЎзА.

Шунингдек, депутатлар томонидан жойлардаги ўрганишларда Меҳрибонлик уйлари фаолияти аксарият ҳолларда ташқаридан келаётган текширувчилар учун тайёрланаётгани, айрим муассасаларда педагогик фаолиятнинг тўғри йўлга қўйилмагани, болаларнинг назоратсиз қолиши кузатилган.

Якунда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

2018-09-17 14:27:25  |  2798 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Март 17, 2021  14:41

1.Руслон

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МЕН РУЗМЕТОВ РУСЛОН МУРОТЖОНОВИЧ 1991 ЙИЛДА ХОРАЗИМ ВИЛОЙАТИ ХИВА ШАХРИДА ТУГ'ИЛГАНМАН 1995 ЙИЛ ОНАМ ВАФОТ ЕТГАН ОНАМ ВАФОТИДАН КЕГИН БИЗНИ МЕХРИБОНЛИК УЙИГА ТОПШИРИШГАН ОПАМ РУЗМЕТОВО МАРЙАМ АКАМ РУЗМЕТОВ ХУДАЙБЕРГАН ВА МЕН БИЗ 3 ФАРЗАНТ 20 СОН МЕХРИБОНЛИК УЙИДА ТАРБИЙАЛАНДИК ХОЗИР ДАДАМНИ ЖОЙИДА БИТТА ОЗИМ ЙАШАЙАПМАН ДАДАМ БУ ЖОЙИНИ О'ГАЙ ОНАМНИ ОГ'ЛИГА МЕРОС КИЛИБ БЕРГАН АКАМ УРГАНЧ ШАХРИДА ИЖАРАДА ТУРАДИ ОПАМ ХОЗИР ТЕРКИЙАДА КАРАНТИН БОЙИС КЕЛОЛМАЙ ЙУРИПДИ ИЛТИМОС СИЗЛАРДАН БИЗ УЧ ФАРЗАНТГА БИТТА ЖОЙ МАСАЛАСИДА АМАЛИЙ ЙОРДАМ БЕРИНГЛА



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация