Уйидан аразлаб кетган аёл ва унинг чақалоғи ўлик ҳолда топилди



 
  Расм манбаси : Википедия

2018 йил 9 сентябрь куни соат 09:00 ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси ҳудудидан оқиб ўтган «Шовот» каналидан Урганч тумани, Шоҳидонар маҳалласида яшаган Х. (1988 йилда туғилган аёл киши) ва унинг вояга етмаган фарзанди Н. (2018 йилда туғилган қиз бола) ларнинг мурдалари топилган, деб ёзади Xabar.uz.

Терговга қадар текшириш давомида аниқланишича, Х. турмуш ўртоғи М. ва қайнонаси З.нинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб беришмагани ва 1 сентябрь куни турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб бормаганидан хафа бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмасдан 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда яшаш уйидан вояга етмаган фарзанди Н. ни олиб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-11 11:39:34  |  1963 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация