Фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир қонунчилик оптималлаштирилади



 
  Расм манбаси : minbar.uz

Умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади ва эскирган механизмлар бекор қилинади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янгиланади. Бу Ўзбекистон президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5700-сон Фармонида назарда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Адлия вазирлиги уч ой муддатда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Янги таҳрирдаги қонун билан:

фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартирилиш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва эскирган механизмлар бартараф этиш;

фуқаролар йиғинлари органларида «замонавий менежмент» тизимини жорий этиш, уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш;

фуқаролар йиғинларининг мутасадди давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлаш;

фуқаролар йиғини раисининг ижтимоий ҳимоясини, улар фаолиятининг кафолатлари ва фарқлаш белгисини жорий этиш каби вазифаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

2019-04-04 18:17:28  |  2013 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация