Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳибсга олинди



 
  Расм манбаси : tsul.uz

Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўз хизмат хонасида қўлга олинган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Дарё» нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Бош прокуратура бу борада ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.

Деҳқонов бу лавозимга 2017 йилнинг 1 июнида тайинланган эди.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019-02-21 20:19:24  |  2406 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация