Олий суд ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди
Экстремистик саҳифалар рўйхати Олий суд ва Адлия вазирлиги сайтида эълон қилинади
Ўзбекистон Олий суди ижтимоий тармоқларда экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи профиль, канал ва саҳифаларни мамлакат ҳудудида тарқатиш, сақлаш ва намойиш этишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. “Озодлик” радиоси хабарига кўра, бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси 21 март сонида эълон қилган.
Газетанинг расмий веб-сайтида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот топа олмадик.
Айтилишича, ушбу қарор Бош прокуратура аризасига кўра қабул қилинган. “Мазкур қарор қонуний кучга кирганидан сўнг экстремистик ва террористик деб топилган профиль, канал ва саҳифаларнинг рўйхати Адлия вазирлиги ҳамда Олий суднинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади”, дейди Бош прокуратура вакили Хушнур Максудов.
Олий суднинг бу борадаги қарори қачон кучга кириши, саҳифалар қай тарзда блокланиши мавҳум бўлиб қолмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш