Интеллектуал мулк ҳимояси прокуратурага топширилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Аудит Вологда

Ўзбекистон Бош прокуратураси интеллектуал мулк объектлари(ИМО)дан ноқонуний фойдаланишга қарши курашади. Бу 22 сентябрда муҳокамага қўйилган "Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги президент фармонининг лойиҳасида кўзда тутилган, деб хабар беради Turon24.

Лойиҳага кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти интеллектуал мулк объектлари(ИМО)дан ноқонуний фойдаланишга қарши курашади. ИМОдан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликка риоя қилинишини ҳам назоратга олади.

Шунингдек, божхона, солиқ ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа давлат органлари билан биргаликда ИМО бўйича қоида бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш, республика ҳудудида контрафакт маҳсулотлари айланмасига чек қўйиш чораларини кўриш ҳам департамент чекига тушмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари ва интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий эгалари қонуний ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади. Департамент ИМОдан фойдаланиш ҳуқуқи бузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўради ва унинг сабабларини аниқлайди.

Ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

2018-09-24 14:18:18  |  2020 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация