Хориждаги ватандошларга Ўзбекистон фуқаролиги соддалаштирилган тартибда берилади



 
  Расм манбаси : Review.uz

Тегишли қонун лойиҳаси 2019 йил 1 июлгача Қонунчилик палатасига киритилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорининг 2-бандини инобатга олган ҳолда:

Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури;

фуқаролик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутади.

Қайд этилишича, қонуннинг қабул қилиниши фуқароликка кириш ва чиқиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш асосида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар – Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 июнь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 июль.

2019-02-13 13:39:36  |  2267 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация