Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом тасдиқланди



 
  Расм манбаси : tpscom.ru

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш тоифаларига мувофиқ белгиланади

Ҳукумат қарори билан Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, Низомга мувофиқ, экологик экспертиза атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Экологик экспертиза қуйидагилар томонидан ўтказилади:

1. “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК томонидан:

• юқори ва ўртача даражада хавфли тоифага кирадиган фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар;

• техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

• аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУКлари томонидан:

• паст даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш тоифаларига кирадиган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;

• аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш тоифаларига мувофиқ қуйидагича белгиланади:

• юқори даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари;

• ўртача даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари;

• паст даражада хавфли таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 7,5 баравари;

• маҳаллий таъсир кўрсатадиган объектлар – энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида.

Экспертиза учун 90 кун давомида ҳақ тўланмаган тақдирда материаллар эгасига қайтарилади.​​

2018-11-26 11:49:39  |  2925 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация