Манзил колония подполковниги хизмат хонасида осилган ҳолда топилди



 
  Расм манбаси : Sputnik

Воқеа 27 апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Асомхўжа Аброров колонияга бир ой аввал ишга ўтказилган эди

Кеча “Озодлик” радиоси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Тошкент вилояти манзил колонияси Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили, подполковник Асомхўжа Аброров 27 апрелга ўтар кечаси ўз кабинетида арқон билан осилган ҳолатда топилгани ҳақида хабар берган эди.

Бугун Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова ушбу маълумотни тасдиқлади. «Ҳозирда Асомхўжа Аброровнинг суицид ҳолати бўйича ихтисослаштирилган прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади», – деган Бош прокуратура мулозими.

“Озодлик” манбасига кўра, марҳум подполковник бундан бир ой олдин Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Зангиотадаги қамоқхонага ишга ўтказилганидан норози бўлиб юрган.

2019-04-30 17:20:44  |  1820 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация