Ўзбекистонда ҳушёрхоналар қайтадан очилади



 
  Расм манбаси : Собиқ СССР давридаги ҳушёрхона. "Kommersant"

Алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахслар учун туман (шаҳар) клиникаларида махсус жиҳозланган хоналар ажратилади

Ўзбекистонда яқин келажакда ҳушёрхоналар қайта тикланади. Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрда тасдиқлаган жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси"га кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгач, келгуси йилнинг май ойидан бошлаб ҳушёрхоналар фаолияти йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, бундай муассасалар “алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш мақсадида” тузилмоқда.

Ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар ажратилиб, улар зарур анжомлар ва дори воситалари билан таъминланади.

Мастлик ҳолатида ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш амалиёти собиқ Иттифоқ даврида мавжуд эди. Мустақилликдан сўнг ҳушёрхоналар тизими аста-секин йўқ бўлиб кетган эди.

Аввалги хабарлар:

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозими тугатилди

Ҳудудлар, жамоат хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш учун уч “орган” раҳбарлари ўртасида “тақсимланди”

2018-12-26 11:33:54  |  1876 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация