Янги Солиқ кодекси лойиҳасига қарши “реакция”: Палата ҳузурида ишчи гуруҳ тузилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Гуруҳ адвокатлик тузилмаларини солиққа тортишнинг янги тартибига нисбатан адвокатлар томонидан билдирилаётган асосли ва ўринли таклифларни умумлаштириб, Адвокатлар палатасининг таклифини ишлаб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси бўйича адвокатура манфаатларига дахлдор масалалар муҳокамасида иштирок этиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Гуруҳга адвокатлик тузилмаларини солиққа тортишнинг Кодекс лойиҳасида назарда тутилган янги тартибига нисбатан адвокатлар томонидан билдирилаётган асосли ва ўринли таклифларни умумлаштирган ҳолда Адвокатлар палатасининг таклифини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Палата раисининг 2019 йил 9 сентябрдаги буйруғи билан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ таркиби қуйидагича:

С.Иргашев - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари;

Д.Саидов - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг ўринбосари;

Ш.Усмонов - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси бош бухгалтери;

А.Зайнутдинов - Тошкент шаҳридаги «VIRTUS LEO» адвокатлик фирмаси адвокати;

Ж.Турдалиев - Тошкент шаҳридаги «MY LAWYER» адвокатлик фирмаси адвокати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адвокатлар палатаси ўз расмий сайти орқали баёнот бериб, Солиқ кодекси лойиҳасининг адвокатурага доир қисмлари билан келишиб бўлмаслигини маълум қилган эди.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳам расмий муносабатини эълон қилди. Унда айтилишича, Вазирлик адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектларига тенглаштириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектлари сифатида солиққа тортиш тартибини “мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва Кодекс лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида ушбу масала юзасидан ўз муносабатини ваколатли органларга билдиради”.

P.S. Ҳурматли адвокатлар! Мавзуга доир асосли фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни изоҳларда билдиришингиз мумкин. Таҳририят уларни Палата ишчи гуруҳига етказишга тайёр.

2019-09-11 20:39:12  |  2911 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 12, 2019  22:51

1.Адвокат Усмонхон Салохиддинов

Мен адлия вазирлигига ҳам, адвокатлар палатасига ҳам ва Олий мажлисга ҳам адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи иккита қонунга, амалдаги ЖПК га Президентни ПФ- 5441 сонли фармони талабларидан, адвокатурани такомиллаштириш масалаларидан келиб чиқиб, тегишли ҳар бир модда бўйича асосли таклифлар киритганман. Мени таклифларим шу юқоридаги идораларни инҳернет манзилларида сақланаётган бўлса ҳам, ажабмас. Мени таклифларим янги Солиқ Кодекси лойиҳасига ҳам асқотиши мумкин. Лекин, Адвокатлар палатасини ва Адвокат журнали электрон манзилларига қайта юборишга ҳаракат қиламан. Комиссияга омаю ва принципиаллик тилайман.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация