Пастдарғомда ҳайдовчини калтаклаб, машинадаги 5 минг доллар пулини олиб кетишди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Тезкор тадбирлар натижасида 5 нафар асосий гумондор қўлга олинган

2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30 ларда ўз бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасида Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётганди. Тўсатдан 5 нафар номаълум шахс унинг йўлидан чиқади ва машинасини тўхтатиб, А.Қ. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказишади.

Сўнг босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб, воқеа жойидан яширинадилар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этганлик гумони билан Пастдарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчи И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-18 19:37:04  |  2028 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация