Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи қандай суғурталанади?



 
  Расм манбаси : Zakrasnodar.org

Олий суд судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида (https://regulation.gov.uz/uz/document/490) муҳокама қилинмоқда.

«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддасида судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи бюджет маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиниши кўрсатилган, шунингдек суғурта ҳодисалари рўйхати ва суғурта пулининг миқдорлари белгиланган. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган лойиҳада ушбу нормани амалга ошириш алгоритми келтирилган, деб ёзади Norma.

Ҳужжат билан қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда: 

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи (Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд) ва суғурталовчи («Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси) ўртасида 1 йил муддатга тузилади;

ҳар бир суғурталанган шахс олдидаги суғурталовчи мажбуриятларининг чекланган ҳажми судьянинг 50 ойлик иш ҳақи миқдорини ташкил этади;

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти миқдори суғурта пулини суғурталанган шахслар сонига ва 0,238 фоиз миқдорида белгиланган суғурта тарифига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Суғурталовчи суғурта қопламини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, суғурталанган шахсга (наф олувчига) суғурта пулини тўлаш тўғрисида ариза билан ёзма мурожаат қилган кундан эътиборан 15 иш кунидан кечиктирмай рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда хабар бериш шарт.  

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

2018-09-18 15:49:22  |  2105 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация