Суд Тошкент ҳокимлигини хусусий компанияга 27,7 млрд сўм компенсация тўлашга мажбур қилди



 
  Расм манбаси : Newtribuna.ru

Ҳокимлик “давлат ва жамият эҳтиёжлари учун” хусусий мулкни мусодара қилган

Суд аралашувидан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги хусусий компанияга унга тегишли ерни мусодара қилгани учун компенсация тўлади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

Айтилишича, “Universal plast montaj engineering” компаниясига қарашли TUMARIS қандолатчилик фабрикаси биносини “ноқонуний қурилган иморат” деб бузишга уринишлар бўлганида компания ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Савдо-саноат палатасидан ёрдам сўраган.

Тўққиз ой давомида ССП ва “Universal plast montaj engineering” турли давлат муассасалари ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилган.

“2019 йил 20 мартда Тошкент туманлараро иқтисодий суди жавобгар – Тошкент ҳокимиятидан ер майдонини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун мусодара қилиниши муносабати билан 2,7 млрд сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъвосини қондириш тўғрисида қарор чиқарди”, дейилади хабарда.

2019-04-19 14:54:06  |  1939 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация