Бухорода ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 20 та жиноят содир этилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Бухоро вилоятида 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш билан боғлиқ 20 та жиноят содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Turon24.

Қурол-яроғ ва хавфли портловчи моддалар ноқонуний муомаласининг олдини олишга қаратилган махсус тадбирлар натижасида ҳозирга қадар 21 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

“Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига эгалик қилиш Жиноят кодексининг 248-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади, – дейди вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта тезкор вакили, капитан Санжар Баҳромов. – Фуқаро бундай қурилмаларни ўз ихтиёри билан ички ишлар органларига топширса, бу қонунга хилоф ҳаракат ҳисобланмайди”.

Аниқланишича, Бухоро вилоятида 29 нафар шахс тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан ички ишлар бўлимларига топширган.

2018-11-07 14:18:08  |  865 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация