Оғир жиноятлари учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳар ИИББ

27 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари оғир жиноятларда айбланаётган, уюшган гуруҳнинг фаол аъзоси Жўраев Шоҳрух Қобил ўғлини қўлга туширди.

1991 йилда туғилган Ш.Жўраев 11 август куни шериклари билан бирга ундан 500 минг сўм қарзи бўлган бир фуқарони уриб-дўппослаб, машинасини пачоқ қилган. Милиция бу воқеадан видеоёзув орқали хабар топган.

Қўлга олиш жараёнида айбланувчи фаол қаршилик кўрсатган, аммо шунга қарамай ички ишлар ходимлари оғир жиноятларда айбланаётган бу шахсни ҳибсга олишга муваффақ бўлганлар. Қидирувдаги шахснинг пичоқ ва ҳатто Шимолий Америкаликларга хос ханжар – мачете билан қуроллангани ҳақида хабарлар тарқалганди, деб ёзади Turon24.

Ҳозир бу жиноий гуруҳнинг қўлга олинмаган фақат бир аъзоси қолди – 1989 йилда туғилган Юлдашев Баҳодир Бахтиёрович (суратда) ҳамон қидирувда қолмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти қидирувдаги шахс ҳақида маълумотга эга бўлганлардан қуйидаги телефон рақамлари орқали ички ишлар бўлимларига хабар беришни сўрайди: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.

2018-09-28 11:41:41  |  494 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация