Аҳоли электр энергияси учун тўлаган 143,5 млн сўмни ўзлаштирган гуруҳга жиноий иш қўзғатилди



 
  Расм манбаси : vsepodomu.ru

Электр тармоқлари корхонаси ходими ва икки нафар банк хизматчиси истеъмол қилинган энергия учун тўловларни нақд олиб, электрон касса хотирасига сохта рақамларни киритиб келган

Жиззах вилояти Фориш тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Х.Т., Халқ банки туман филиали ходими Ш. Х. ҳамда «Ипотекабанк» Жиззах филиали ходими Р.Р. ўзаро тил бириктириб амалга оширган қинғир иш фош этилди, деб хабар қилади ЎзА.

Мазкур иш Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Фориш тумани бўлими томонидан аниқланди.

Ўзаро келишган электр тармоқлари корхонаси ва банк ходимлари фуқаролардан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни нақд пул шаклда қабул қилиб, абонент рақамларига ўтказмасдан электрон касса хотирасига сохта рақамлар киритишган. Терговгача суриштирув давомида улар шу йўл билан 2016-2018 йиллар давомида жами 143 миллион 567 минг 800 сўм миқдоридаги нақд пулларини ўз эҳтиёжлари учун ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан уч ташкилотнинг ушбу масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-12-17 19:09:12  |  1719 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

  • МИБ

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация