Олий суд раиси: Ўзбекистонда 256 та вакант судьялик лавозими мавжуд



 
  Расм манбаси : fergananews.com

Кадрлар танқислиги фаолиятдаги судьяларнинг иш ҳажми ошиб кетишига сабаб бўлаётгани айтилди

Бугунги кунда республикамиз бўйича 1380 та судьялик лавозимининг қарийб 20 фоизи вакант бўлиб турибди. Яъни, суд корпуси тўла таркибда фаолият юритиши учун яна 256 нафар судья керак. Бу ҳақда «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзусида ўтказилган анжуман чоғида Олий суд раиси К.Камилов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, шунча лавозим вакант тургани фаолият кўрсатаётган судьяларнинг иш ҳажми ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Иш ҳажмининг ҳаддан зиёд кўплиги ўз-ўзидан суд ҳужжатлари сифатига таъсир кўрсатмай қолмайди. Қолаверса, судьялик лавозимига номзодларнинг ҳаммасиниям мавжуд талабларга жавоб беради, деб бўлмайди.

Маълумотда айтилишича, Олий суднинг ўзида ҳам  вакант лавозимлар бор. Хусусан, раиснинг икки нафар ўринбосари лавозими бўш турибди: Жиноят ишлари бўйича ўринбосарлик анчадан буён вакант бўлса, маъмурий ишлар бўйича ўринбосар вазифасида ишлаб келган Б.Деҳқонов яқинда ҳисбга олинганди.

Бундан ташқари, Олий суднинг саккиз нафар судьясининг ваколат муддати якунланмоқда.

2019-03-29 12:59:38  |  2543 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация