Жарқўрғонда суднинг тадбиркорга компенсация тўлаш қарори 3 ойдан ижро қилинмаяпти



 
  Расм манбаси : Daryo.uz

Туман ҳокимлиги дўконини ноқонуний буздиргани учун унга 27,8 млн сўм тўлаши керак

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи Абдураззоқ Каракулов дўконини буздириб ташлаган туман ҳокимлигидан суд тайин қилган компенсация пулини 3 ойдан бери ололмаяпти. Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг унга жавобгар – туман ҳокимлиги ҳисобидан 27 843 191 сўм миқдорида компенсация тўлови ҳамда 1 113 727 сўм миқдорида давлат божи ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори 2019 йил 21 январда чиққан эди.

А.Каракуловнинг айтишича, Какайди қўрғони марказидаги унга тегишли тижорат дўкони 2018 йил апрелда туман ҳокими Зиёдулла Давлатовнинг топшириғи бузилгач, Савдо-саноат палатаси Сурхондарё бошқармаси орқали ФИБ Қумқўрғон туманлараро судига даъво киритган. Гарчи туман ҳокимлигининг ишончли вакили марказдан четроқдаги ҳудуддан дўкон қуриш учун ер ажратилганини асос қилиб, даъвони рад этишни сўраган бўлса-да, суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган. Аммо суд қарори ҳануз ижро қилинмаяпти.

– Туман ҳокими суд қарорини тан олмай, компенсация пулимни бермаяпти. Ҳар сафар ҳокимликка борганимда эрта-индин деган жавобни эшитаман.

Уйда олти фарзандим билан ишсиз қолганман. Қаерга боришни, нима қилишни билмаяпман. Бу ёқда «Микрокредит» банкдан 20 миллион сўм кредит олгандим. Ҳар ойда фоизини сўраб уйимга келишади. Тезроқ ўз ишимни бошламасам бўлмайди. Ҳатто, Мажбурий ижро бюроси ҳам пулларимни ҳокимдан ундириб беролмаяпти, – дейди Абдураззоқ Каракулов.

2019-04-18 18:45:02  |  2288 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация