Адвокатларга тергов ҳибсхоналарида мобил телефондан фойдаланишга рухсат берилади
Эндиликда адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.
Ушбу янги меъёрлар яқинда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб-қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқда кўзда тутилган.
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, шунингдек, адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
1 изоҳлар
1.Сафар Каттабоев
Бундан фақат оқилона фойдаланиш керак холос. Республика ИИВнинг тергов хибсхоналарига қўл телефон билан рухсат қилишаяпти, бу ижобий холат.
Изоҳ қолдириш