1102 ишонч телефонига ишонч борми?



 
  Расм манбаси : Darakchi.uz

Андижонда фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан бир неча кун ўтиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов фуқароларга вазирликнинг махсус ишонч телефони ҳақида эслатди.

“Агар Сиз ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга ёхуд ўзингиз улардан жабр кўрган бўлсангиз, бу ҳақда зудлик билан Ички ишлар вазирлигининг 1102 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади”, дейилади матбуот котибининг хабарномасида.

Эслатиб ўтамиз, 1102 қисқа рақами янги эмас — ушбу ишонч телефони 2017 йил 1 майдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилган эди. ИИВдаги тузилмавий ва бошқа ўзгаришлар доирасида, шунингдек, ходимларнинг иш-фаолиятига доир арз-шикоятларни қабул қилиш мақсадида ташкил қилингани боис бу тўғрида ўша пайтдаги вазир Абдусалом Азизов халқаро пресс-клуб сессиясида шахсан эълон қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги муносабатга қараганда, бугунги кунда ИИВнинг мазкур ишонч телефонига ишонч деярли қолмаган. Фойдаланувчиларнинг аксарияти, ушбу рақам бошқа кўп давлат идораларининг аҳоли билан алоқа механизмлари сингари бошида бирмунча самарали ишлаб, ҳозирда номига сақланиб қолганини, терс алоқа ва тезкор муносабат воситаси сифатида аҳамиятини йўқотганлигини айтишмоқда.

Чунончи, Фахриддин Мустонов исмли фойдаланувчи шундай ёзади:

“Бу рақам яхши ишламайди, шахсан ўзим мурожаат килганман. Мурожаатни кўриш муддати 15-30 кунга чўзилиб кетади. Ҳолбуки ИИБ биносига киришдан бошланади ҳуқуқлар бузилиши. Агар шу ҳолатдан норози бўлиб шикоят қилсангиз, шикоятингизга юқоридаги муддатда жавоб оласиз. Мантиқан ўйлаб кўрилса, жавоб келгунча ИИБ биноси олдида кутиб туриш керакми?..”

Мурат Ташпулатов исмли фойдаланувчи эса 2017 йилда ушбу телефон рақами орқали мурожаат қилганида муаммони бир соат ичида ҳал қилишганини, лекин кейинчалик, яна ишонч телефони орқали шикоят қилганида унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаганини ёзган.

2020-06-18 05:12:44  |  2946 |   0  | 

12 изоҳлар

Март 24, 2022  17:17

1.Абдусалом

Мен бугун 17.00 да Учкуприк туман ИИБ навбатчилик кисмига йозма ариза Билан калбакилаштириш тугрисида мурожаат килдим.Лекин Хар кандай ариза шикоят 102 оркали Кабул килиниши лозим деб аризамни Кабул килмаяпти,унинг харакатига бахт беринг

06 01 2022 мурожат колдирганман 541-22 тартиб ракамли халигача жавоб йук

Ноябрь 08, 2021  00:50

3.Сирожидин

8961 5848002 пасаб очилган жавобизлани кутаман

Ноябрь 08, 2021  00:47

4.Сирожидин

Ман расияда ишлийман стройкада бизни кишлогимиз дан собир диган бир ака биргадирлик килади мани бир ярим ойлигими бермий узбекистонга кочиб кетган ман унга куч ишлатий дисам камалиб кетишни хохламиман ушани учун сизлага мурожат килдим ким дир жавоб кайтарадими жавобизлани кутаман жавоб келса уша инсони манзилини айтаман

Июль 30, 2021  08:16

5.Боходир

Мен 24 04 2021 йил 142 65 21 ва 23 05 21 й 175 16 21 сонли ариза билан мурожат килганман лекин ушбу артзалар урганилмади жавоб хати хам берилмади

Июль 18, 2021  13:59

6.Абдуллаева мукаддасхон

Пул олиб кайтиб бермаяпти

Июль 18, 2021  13:58

7.Абдуллаева

Пул

Июнь 22, 2021  23:38

8.Шеркулова Нилуфар

Мен тош, вилояти олмалик шахрида хамид олимжон махалласи А Темур 100-16 1 хонали хонодонда 2011 йилдан буйон яшаб келар эдим 2015 йил шу манзилга хокимят томонидан яшаш ордирни берилган эди мен, 207 йил уй жой булимига уйга мухтож йолгиз она булиб ариза ташаб куйган эдим хозирги кунда 2015 йил берилган ордир асосида руйхатга куйилган холда 3 нафар вояга етмаган фарзантларим бн яшаб келайотвудим хозир 14 июндан буйон кучада колдим, уйда йуклигимда олмалик шахар хокими уй жой булимидагилар хокимни карори бн уйни бушатинг деб эшигимни бузиб менга телефон килиб тез келинг уйни бушатинг биз етимни жойлаштирдик уйга деди. Бир неча кун олдин уйимга уй жой булими бошлиги дилором деган келиб бу хокимятни уйи хусисийлаштирилмаган уй бушатинг деб кириб келди, нега бушатаман кайокка бораман йош болларим бн дедим йолгиз она булсам АЙОЛЛАР дафтарида турсам деб кузаттим, 14 июн куни мен кучада колдим хамма уй жихозларим нарсаларим юкорида курсатган манзилда А.Темур 100-16 уйимда турибди фарзандларим бн Хали онамниктда Хали апачамникида яшаб юрибман, иккун утиб уй жой булими кабулига кирдим шунаккилиб кучада юраманми дедим СИЗГА обшижитдан жой килиб берамиз деб ариза йоздириб колди , мени уз уйимни кайтариб берилишида йордам беринг, у обшижитдан йош болларим бн канаккилиб яшайман хеч каерда ишламасам алемент ва бола пулиб бн яшайотган булсам, илтимос мени уз уйимни кайтариб берилишида йордам беринг.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация