Тўрт нафар маҳкума Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида қамоқдан озод этилди



 
  Расм манбаси : news.bigmir.net

Уларнинг муддатлари қисқартирилиб, ўталмай қолган муддат ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган

Ўз хатосини тўла англаб, жамият равнақи, оиласи фаровонлиги ва фарзандалари тарбиясига астойдил аҳд қилган 4 нафар маҳкума аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида муддатидан олдин озод этилди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар берган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди 42-сонли манзил-колония биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида улар учун белгиланган жазо муддатларини қисқартириб, ўталмай қолган муддатни ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштириш тўғрисида қарор чиқарди.

Озод этилган аёллар оиласи бағрига қайтгач, жамият учун фойда келтирадиган ишлар билан шуғулланишга, фарзандлари камоли учун жон куйдиришга сўз беришди. Бу борада уларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ва маҳалла мутахассислари биргаликда кўмак беради.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жиноят содир этганлиги учун жазони ўташ муассасаларидан озод этилган аёлларни қайта ўқитиш ва ишга жойлашиши учун махсус курслар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

2019-01-25 21:01:30  |  1775 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация