ИИБ тезкор ходими хизмат машинасида одам уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Вафот этган эркакнинг 3 фарзанди бор. ИИ катта лейтанти ЖКнинг 266-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган

Андижон тумани ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими тезкор вакили, катта лейтенант А.А. хизмат машинасида одамни уриб юборди, жабрланган фуқаро кейинчалик касалхонада вафот этди.

“Дарё” хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 15 апрель куни соат 23:00 ларда Избоскан тумани Оқ олтин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Пойтуғ – Куйганёр автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган. 29 ёшли катта лейтенант А.А. хизмат вақтида ўзига бириктирилган давлат белгиси 60 429 VSF бўлган Damas автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмида велосипедчини уриб юборган. ИИБ ходими спиртли ичимлик таъсирида бўлмагани айтилмоқда.

ЙТҲ оқибатида Д.Ш. оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилганига қарамай, 43 ёшли Д.Ш. шифохонада вафот этган. Унинг 3 нафар фарзанди борлиги маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан 266-модда 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши очилган. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳозирда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2019-04-18 18:23:14  |  2202 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 13, 2019  14:28

1.Рахимжон домла

Уз угли пичоклаб ултирди



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация