1 июлдан юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлади



 
  Расм манбаси : adm-verhotury.ru

Хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ва Ҳукумат белгилаган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони қабул қилинди, деб хабар беради Kun.uz.

Фармонда кўрсатилишича, 2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

· юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

· жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

· кўрсатилган ер участкаларини хусусийлаштириш жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;

· жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади;

· ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини киритиши ҳамда 2019 йил 1 июнга қадар хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилиши белгилаб қўйилди.

2019-01-12 18:35:27  |  2207 |   0  | 

2 изоҳлар

Июль 30, 2019  15:15

1.Таҳририят

Масъул идоралар жавобини олиб беришга ҳаракат қиламиз.

Июль 27, 2019  03:24

2.Хилола

1998 - ЙИЛДАН БУЁОН ИЖАРАДА БУЛГАН ер ВА биноларни хам хусусийлаштириб буладими



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация