Олти нафар қишлоқдошини қул қилиб ишлатган фуқаро қидирилмоқда



 
  Расм манбаси : aktau-business.com

Хоразмлик 31 ёшли фуқаро ишсиз юрган 6 нафар қишлоқдошини Қозоғистонда қул қилиб, мажбуран ишлатгани маълум бўлди.

«UzNews.uz» хабарига кўра, Хоразм вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан мажбурий меҳнат эксплуатациясини кўзлаб содир этилаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини фош этиш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тезкор қидирув тадбирлари давомида 1987 йил 9 май куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Бунёдкор кўчаси 21-уйда рўйхатда турувчи К.Рахимбаев моддий мўмай даромад топиш мақсадида ғараз ниятини амалга оширгани аниқланди. У ишсиз юрган 6 нафар фуқарога Қозоғистон Республикасида ойига 2.000.000 млн сўмлик ойлик маош беришни ваъда қилади. Ҳаракати ишончли чиқиши учун Қозоғистон Республикасига кетишдан олдин уларнинг ҳар бирига аванс тариқасида 100 АҚШ доллари миқдорида пул беради.

2018 йил 04 июнь куни уларни чегара постлари орқали Қозоғистон Республикаси, Олмаота шаҳрига олиб ўтиб, фуқаролик паспортларини вақтинчалик рўйхатга қўйиш баҳонасида йиғиштириб олади ва оғир шароитларда мажбуран ишлатиб, ишлаган иш ҳақларини бермасдан, уларнинг меҳнатидан муттасил равишда фойдаланиб, одам савдоси жиноятини содир қилиб келади.

Ушбу ҳолат бўйича 2018 йил 14 октябрь куни, Қ.Рахимбековга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б, е, з» бандлари билан жиноят иши кўзғатилган.

Ҳозирги кунда, гумондор К.Рахимбаев Қозоғистон Республикасида юрганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилиб, қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

2018-10-16 15:45:34  |  2116 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация