Мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари ҳибсга олингани айтилмоқда. Бош прокуратура бу маълумотни тасдиқламади



 
  Расм манбаси : capone-online.ru

“Озодлик” хабарига кўра, Идора мансабдори вақф фонди маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда...

Бугун “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Дилшод Ҳошимовнинг 18 март куни ўз вазифасидан озод этилгани ва иқтисодий жиноятларда айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Айтилишича, Дилшод Ҳошимов "Вақф" хайрия жамоат фонди маблағлари ва кўчмас мулклари билан боғлиқ жиноят иши фигуранти сифатида қўлга олинган.

Таъкидлаш жоизки, “Озодлик” хабарида бу маълумотнинг расмий тасдиғи ёки инкори ҳозирча йўқлиги қайд этилганди.

Мавзу ижтимоий тармоқларда муҳокама қилина бошлангач, Xabar.uz сайти Бош прокуратура матбуот хизматига сўров юборди. Жавобда «ҳозирда прокуратура матбуот хизмати бундай маълумотга эга эмаслиги ва бунинг расмий тасдиғи йўқлиги» билдирилган.

“Озодлик”нинг Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидаги манбаси воқеани расман маълум қилиш душанба кунига белгиланганини айтган.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

2019-03-23 15:50:41  |  2020 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация