Мурожаатларга 9 ой – 1 йил муддатларда жавоб берилган...



 
  Расм манбаси : uz.tgstat.com

Нукус туман адлия бўлими туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими фаолиятини ўрганиб, жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлашда бир қатор жиддий хато-камчиликларга йўл қўйилганлигини аниқлади, деб ёзади “Инсон ва қонун” газетаси.

Хусусан, Нукус туман “Саманбай” ОФЙда яшовчи фуқаро К.А.нинг мурожаати 2017 йил 11 майда рўйхатга олинган бўлса-да, мурожаатга орадан бир йил ўтгач жавоб қайтарилган. “Саманбай” ОФЙда яшовчи фуқаро П.Т.нинг ҳамда “Тақыр көл” ОФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг мурожаати – тўққиз ойдан сўнг, “Бақаншақлы” ОФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг ҳамда “Арбашы” ОФЙда яшовчи В.И.нинг мурожаатига эса 4 ойдан сўнг жавоб берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия бўлими томонидан Нукус туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.С. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судга таклиф киритилиб, мансабдор маъмурий жазога тортилди.

2018-11-01 17:23:51  |  2180 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Июнь 18, 2020  02:02

1.Gulandom

Xuquqiy haqqimni talab qilish



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация