Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бевосита масъул ташкилотлар сони ортмоқда



 
  Расм манбаси : Islohot.uz

Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Дин қўмитаси ва унинг тизимлари ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар сирасига киритилмоқда

2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада Қонуннинг 9-моддасини тўлдириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинган. Яъни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмиталари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Дин қўмитаси ва унинг тизимларига ҳам бу борада ваколат ва мажбуриятлар берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими ички ишлар, прокуратура, ДХХ, адлия органлари, давлат божхона хизмати органлари, давлат солиқ хизмати органлари, меҳнат органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларини ўз ичига олади.

2019-03-11 14:07:03  |  1870 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация