Электр сими билан балиқ тутувчилар ёш йигитнинг умрига зомин бўлишди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

2018 йилнинг бошида содир этилган бу мудҳиш воқеа кўпчиликни саросимага солиб қўйди. Молларини суғориш учун қишлоқ яқинидан ўтган “Шўрсой” канали бўйига ҳайдаб тушган Акмал Воҳидов (исм-фамилиялар ўзартирилган) бир бош сигири билан бирга, электр токи уриши оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди...

Фожиа қандай рўй берган эди?

Kun.uz’нинг ёзишича, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманига қарашли Қаҳрамон қишлоғида яшовчи Шокир Бадалов, Асқар Неъматов ва Носир Алиқулов анчадан буён ўзбошимчалик билан яқин атрофдаги симёғочларга симларни улаб, электр токи ёрдамида каналдан балиқ тутишни одат қилишган эди. Шу куни ҳам улар маслаҳатни бир жойга қўйиб, балиқ овига отланишади.

Бироқ Шокир ўзи билан олиб келган электр сими етмаганлиги боис, у қўшимча сим келтириш мақсадида уйга қайтиб кетади. Асқар билан Носир эса, у келгунга қадар ўзлари билан олиб келган электр сими ва балиқ тутиш учун мўлжалланган тўрни тахт қилиб қўядиган бўлишди.

Хуллас, шериклар Шокир келтирган қўшимча электр симини симёғочга улаб, қарийб 70 метр пастликдаги канал томон тортишади.

Кейин ҳамтовоқлар балиқ овлашга киришиб кетишади. Яъни, сув бетига ток уриш оқи­батида қалқиб чиқаётган балиқларни тўрда тутиш билан овора бўлишади. Орадан кўп ўтмай эса, ток уланган симёғоч томондаги тепалик ортидан эшитилган молнинг кучли маъраши “овчи”ларни хушёр торттиради. Шундан сўнг, Асқар нима гаплигини аниқлаш мақсадида тепалик томон югуради. У қай кўз билан кўрсинки, қишлоқдоши Акмал мол билан ёнма-ён ҳолатда типирчилаб, жон талвасасида ётарди. Буни кўриб, қаттиқ қўрқиб кетган Асқар шоша-пиша шерикларини ёрдамга чақиради. Бироқ Акмалнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмайди.

Суд ҳайъати ушбу жиноят ишини атрофлича муҳокама этиб, судланувчиларни Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди ҳамда уларнинг ҳар бирига нисбатан жазо тайинлаш баробарида, жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг маълум қисми қопланганини ҳисобга олган ҳолда, қолган қисмини (солидар тартибда) ундириш ҳақида ҳукм чиқарди.

2018-10-16 11:59:54  |  1771 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация