Хоразмлик аёл боласини 1000 долларга сотаётган вақтида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи Н.Ё. (исмли аёл) Тошкентда 1 яшар боласини 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги "Telegram"даги саҳифасида хабар бермоқда, деб ёзади Turon24.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган “Илтифот” қаҳвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1000 АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

2018-11-07 17:34:11  |  927 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация