Яна бир туман ҳокими ўринбосари пора олаётиб қўлга тушди



 
  Расм манбаси : ufa.aif.ru

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. ва туман кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ. тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини «Г.С.» МЧЖ зиммасига юклаш эвазига «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.дан келишилган 1500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Р. ва кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-16 15:00:07  |  2288 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация