Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди



 
  Расм манбаси : Finansist.uz

Хусусан, шартномада кўрсатилганидан 5 фоиздан кўп истеъмол қилинган электр энергияси учун тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (2019 йил 28 февраль, 182-сон) киритилди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электр энергияси шартномада кўрсатилганидан 5 фоиздан кўп истеъмол қилинганда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари, бир ярим баравари миқдорида ундирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва газ етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб 5 кун олдин Бюрога мурожаат қилишлари лозим.

Илгари, фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.

Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса – кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади. Илгари бу муддат 12 ойни ташкил этган.

2019-03-04 17:01:52  |  1991 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация