Янги Солиқ кодекси: адвокатлик тузилмалари учун ҳеч нарса ўзгармади



 
  Расм манбаси : Consorata

Адвокатурага солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг даромадларига солиқ солишнинг аввалги тартиби ўзгаришсиз қолдирилди. Эслатиб ўтамиз, Кодекс Президент томонидан 2019 йил 30 декабрь куни имзоланиб, 2020 йил 1 январдан кучга кирди.

Солиқ кодексининг адвокатурага оид қисми 70-бобда, 477-478-моддаларда акс этган.

Хусусан, 477-моддага кўра, адвокатлик ҳайъатлари, фирмалари ва бюролари нотижорат ташкилотлари сифатида фаолиятнинг адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилган бўлиб, бундан божхона тўловлари, ижтимоий солиқ, автотранспорт йиғими ҳамда тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган солиқларгина мустасно.

Адвокатлик тузилмалари юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган тақдирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлайди.

478-моддада адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш нормалари баён қилинган бўлиб, улар шу пайтгача амалда бўлган тартиб-қоидалардан ҳеч қандай фарқланмайди.

Таъкидлаш жоизки, янги Солиқ кодексининг илк лойиҳа вариантида адвокатлик тузилмаларига солиқ солишнинг дифференциал тартиби таклиф қилинган, чунончи, адвокатлик фирмалари ва бюролари солиққа тортишда тадбиркорлик субъектларига тенглаштирилган эди.

Адвокатлар палатаси Молия вазирлиги тайёрлаган лойиҳанинг адвокатурага оид қисми соҳа ривожланишига ғов бўлажагидан хавотир билдирди ва махсус комиссия тузиб, Адлия вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан адвокатура манфаатлари учун тегишли давлат органлари ва қонун чиқарувчи ҳокимият билан музокаралар олиб борди. Пировардида мамлакатимизда давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари табиатига зид бўлган ушбу нормалар Солиқ кодекси лойиҳасидан чиқариб ташланди.

2020-01-04 18:50:17  |  2660 |   0  | 

1 изоҳлар

Январ 07, 2020  01:46

1.Кадиров камол

Адлия вазирлиги ва адвокатлар палатасига рахмат, адвокатура манфаатлари мана шундай химоя килиниши керак



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация