Ёшлар иттифоқи кафилликка олган икки жиноятчи озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : "Lragir"

Ўғрилик қилгани учун судланган қоровулбозорлик бу йигитлар суд чекловларини бузгани сабабли қайтадан қамоққа олинди

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида яшовчи 24 ёшли А.Р. ва 25 ёшли Ф.А. ўғирлик жинояти содир этиб қўлга тушганида, суд жиноятчиларнинг ёшини ҳисобга олиб, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида қамоқ жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштирган эди. Яқинда улар, озодликни чеклаш жазосини ўташ қоидаларига риоя қилмагани учун қайтадан қамоққа олинди.

Қоровулбозор тумани ИИБ пробация хизматининг маълум қилишича, маҳкумларга кеч соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача яшаш уйларидан чиқмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳамда бир қатор қўшимча чекловлар юклатилган эди. Шунга қарамасдан, ҳар икки йигитнинг яшаш манзили Қоровулбозор туман ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари томонидан тунги вақтда текширилганда, улар ўз уйини тарк этгани аниқланган. Огоҳлантиришга қарамасдан, бу ҳолат яна бир мартадан такрорланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор тумани судининг 21 февраль куни Д.Нуралиев раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида икки маҳкум ҳам айбига тўлиқ иқрор бўлган. Уларга белгиланган озодликни чеклаш жазоси қамоқ жазосига алмаштирилди.

2019-03-15 14:36:08  |  2122 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация