Ҳуқуқшунос: қонунчилигимизда муниципал мулк мақоми аниқ таърифланмаган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Шунингдек, давлат мулкини маъмурий-ҳудудий тузилмаларга бериш (ўтказиш) жараёни ҳам мукаммал тартибга солинмаган

Юридик фанлар доктори, профессор Илҳом Насриев Kun.uz’да эълон қилинган мақоласида амалдаги Фуқаролик кодексининг камчиликлари, ундаги бўшлиқлар ҳақида сўз юритди.

Унинг сўзларига кўра, Кодексда хусусий мулк, айниқса оммавий мулк мақомига оид моддалар бирмунча мавҳум характерга эга. Амалиётнинг кўрсатишича, оммавий мулк ҳуқуқи субъектлари (республика, муниципалитет) томонидан мулкни эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф қилишнинг тартиби, мол-мулкни бир субъектдан иккинчисига ўтказиш шартлари ҳам унда аниқлаштирилмаган. Бу эса ўз навбатида оммавий мулк ҳуқуқи субъектларининг ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишга нисбатан бефарқ муносабатда бўлишларига олиб келмоқда.

“Шунинг учун ҳам Фуқаролик кодексида энг аввало, муниципал мулк мақомига аниқ таъриф берилиши керак. Шунингдек, давлат мулкини маъмурий-ҳудудий тузилмаларга бериш (ўтказиш) жараёни ҳам унда мукаммал тартибга солинмаганини қайд этиш жоиз. Шунинг учун ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз тасарруфидаги мол-мулкларга нисбатан муносабатида мулкдорлик ҳисси деярли сезилмаяпти”, деб ёзади муаллиф.

2019-04-16 13:10:04  |  3347 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация